МУХУМ САВОЛ

Ассалому алайкум! Мухтарам Устоз. Сиздан бир мухим саволни соърамоқчи эдим. Бу саволни бир биодарим соърабберишни илтимос қилганди. У бир иш бошлашламоқчи боълиб турган экан. У мен айтдики, оъзини шахсий кампиютери бор экан. у спутникка уланган боълиб, у ёрдамида ҳарҳил чэт-эл филимларини кампиютерига юклаб оларкан. Эни шу филимлар билан ҳозирги кунда кенг тарқалган двд-въд дискларда филимлар сотаётган инсонларни таминлаб сармоя тоъпласам ҳолол боладими деб иккиланаяпти. Мен унга агар сен ёзадиган филимларни ҳуқуқи ҳимояланган боълса, яни литсензионний боълса бу ишни қилмаганинг мақул боълса керак дедим. Кейин у менга ёқ, мен айтаётган филимлар ҳали юртимизга етиб ҳам келмайди, уларни таржима ҳам қилинмаса керак мен анашундай филимларни юклаб оламан. Уларни биров бу ерга олиб келиб ҳуқуқини ҳумоя ҳам қилмайди деди. Яна бир нарсани ҳам блиб берчи, ҳозирги кундаги оъзбек филимларни ҳам коъпайтирсам боълармикан деди. яна у шу масала ҳам муҳам мен принтири орқали анашундай дисклар устига қиланадиган муқоваларни, афиша, фота суратларни ҳам чиқарсам боъладими деди. Мен агар фото сурат ҳукмига оътса боълса керак, сен мавжуд боълмаган нарсани шаклини чиқармайсанми дедим. У ёқ деди. Хулласи бу масалади иккаламиз ҳам иккиланиб турубмиз. унга фатво бергани тоъғриси оъзим қоърқдим. Шунинг учун сиздан ёрдам соъраяпман. Узи у биродарим тақволи инсон. Ҳозир ҳамма ҳаражатларни қилиб жиҳозларни олиб қоъйган. Конглидаги шубҳа борлиги учун ишини қорқмай бошлай олмаяпти. Анашу шубҳалардан қутулиб қиладиган ишимни ҳукмини аниқ билиб олганимдан соънг боъшлайман, шунга илтимос шумасалани Шайх ҳазратларидан соъраббер деб илтимос қилганди. Шунинг учун шу ҳусусида батафсил тушунча берсангиз. Биродаримга соъзларингизни етгизиб қоъйишга вада бергандим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу каби нарсаларни эгасидан сўраб, рухсат берса ва ўша иш қилинаётган ернинг қонуни ҳам буни кўтарса қилиш мумкин.

3 Май 2022, 10:24 | Савол-жавоблар | 168 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar