Асраб олинган қизнинг никоҳ шаҳодатномасида насаби
Ассалому алайкум! Мен улаштирилганман, яқинда тo‘йим Иншоаллоҳ. Бo‘лажак келиннинг ота-онаси уни чақалоқлигидан аммаси ва поччасига берганлар (уларнинг қизлари йo‘қлиги учун). Қиз аммаси ва поччаси ёнида улғайган. Муаммо шундаки шу пайтгача унинг o‘зига ҳақиқий ота-онаси кимлиги айтилмаган. Биз унинг ота-онаси (яъни аммаси ва поччаси)-га унинг ҳақиқий ота-онаси кимлигини айтиш кераклигини ҳамда никоҳ o‘қилаётганда ҳақиқий отасининг номи айтилиши кераклигини тушунтирдик. Бола асраб олиш тo‘ғрисидаги мақолани o‘қиб чиқдим ва бу масалада берилган саволларни баъзисини кo‘риб чиқдим. Ҳужжатларида (шаҳодатнома, паспортлар) ҳам қиз поччасининг насаби (фамилияси) билан o‘тказдирилган. Саволим шуки никоҳ шаҳодатномасида унинг o‘з отасининг насаби билан тo‘ғрилаб олиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизлар тўғри нарсани уларга айтибсизлар. Энди ҳамма ҳужжатарини имкони бўлса, тўғрилаб олиш лозим. Имкони бўлмаса, ҳужжатдагилар ҳақиқий ота-онаси бўлмаганини билса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
21 Июл 2022, 17:22 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар