Қовоқ ўғирлаб ейса савоб бўладими?
Ассалому алайкум! Биз томонларда баъзи инсонлар орасида шундай қараш мавжуд: Бировнинг мол-мулкини ўғирласа гуноҳ бўлади, лекин даладан ошқовоқ ўғирлаб еса роса ҳам савобли иш бўларкан. Шу инсонларнинг фикри хато эмасмикан деб қўрқаман. Ахир савобли иш ўғирлик орқасидан бўлиши мумкин эмас-ку...
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу каби гаплардан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Бундай дейиш куфр бўлади. Халқимизда “Буғдой ўғриси кофир эмас сомон ўғриси кофир” деган мақол бор. Яъни буғдой ўғирлаётган “мен буғдой ўғирлаяпман, ёмон иш қиляпман” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғирлаётан эса “Мен ўғирлик қилмаяпман” деб ўғирликни ҳалол санаб қилади. Бундай эътиқод эса шариатимизда куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:04 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар