Бесўроқ олинган нарсани қайтариш ҳақида
Ассалому алайкум! Менинг бир танишим сўраб беришимни илтимос қилди. Агар бир инсон 9-10 ёшлар атрофида бировнинг нарсасини олиш гуноҳ эканлигини билмасдан, бесўроқ бировнинг нарсасини олса ва ҳозиргача эсида бўлса-да, аммо у инсонни танимаса, билмаса ва ўша нарса ҳозиргача ҳам бўлса, бу гуноҳ ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, бу нарсани нима қилмоқ лозим? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ёзилмайди, лекин балоғатга етгач ўша нарсани айни ўзини ёки қийматини қайтариб бериши шарт бўлади. Топиш масаласида "Излаш хизмати"дан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:07 | Савол-жавоблар | 171 | Ҳалол ва ҳаром