Тавба қилсам, қабул бўладими?

Ассалому алайкум! Аллоҳ барчамизни ҳидоят айласин. Саволим тавба борасида эди. Шайтон васвасасидан кофирликка ўтиб қолиш мумкинми? Шунақа ҳолатларда тавба қилинса қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин. عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ يَقْبَلُ تَوْبَةَ الْعَبْدِ مَا لَمْ يُغَرْغِرْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ  Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики банда ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, албатта, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ: Жон ҳалқумга келмасдан аввал тавба қилиб қолмоқ лозим. Ундан кейин кеч бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:08 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar