Танқид қилиш ғийбатми?

Ассалом алайкум! Ҳурматли устозлар, танқид қилиш ғийбат ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Танқид ёлғиз ўзига, гўзал тарзда ҳақ бўла туриб гапирилса насиҳат ҳисобланади. Ҳаммани ўртасида, қўпол тарзда камситиш сўзлари билан бўлса ғийбат ҳам бўлади, изза қилиш ҳам бўлади. Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилади:  وَإِنْ عَاقَبْتُمْ فَعَاقِبُواْ بِمِثْلِ مَا عُوقِبْتُم بِهِ وَلَئِن صَبَرْتُمْ لَهُوَ خَيْرٌ لِّلصَّابِرينَ۝ 126. Агар иқоб қиладиган бўлсангиз, ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг. Агар сабр қилсангиз, албатта, у сабр қилувчилар учун хайрлидир.
Агар сизга тажовуз қилганларни иқоб қиладиган бўлсангиз:
«...ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг».
Ошириб юборманг. Ошириб юборсангиз, тажовузкор бўлиб қоласиз.
«Агар сабр қилсангиз...»
Тажовузкордан ўч олмасангиз, уни афв этсангиз...
«...албатта, у сабр қилувчилар учун хайрлидир».
Ўрни келганда, сабр қилиб, ўч олмаслик ҳам хайр бўлиб, Ислом даъватига фойда келтириши мумкин. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:08 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar