31 ёшли эркак отасини топган пулига ҳақлими?

Ассалому алайкум! Укамни ёши 31да, оилалик, укам отамни ишлаб топган пулида мани хам хаққим бор, Аллоҳ мени ризқимни хам отамга беряпти деб отамни пулидан хақ талаб қиляпти. Вояга етган фарзанд отани пулига хақлими? Отани топган пули бу хаммамизга тегишлик бу мани хам ризқим деб отани пулини сўрамасдан олиши тўғрими? Отам укамни уйлантириб уй жой қилиб берганлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фарзанд 11-12 ёшларида вояга етади. Шундан бошлаб унинг нафақаси отанинг зиммасига вожиб эмас. Кўр, шол ва ётоғидан туролмайдиган бемор бўлса отаси нафақа қилиб туради. Бу ёшда отасининг пулидан сўрамасдан олиш ўғирликка киради. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:10 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar