Буғдой қабул қилишда хизмат ҳақи

Ассалому алайкум! Биз фермерлик фаолияти билан шуғулланамиз. Давлат буюртмасига шартнома асосида катта миқдорда буғдой етказиб берамиз. Буғдой етказиб бериш бўйича тузилган шартномага асосан бизни ер майдонларимиздан етиштирилган хосилни давлат омборларигача ташиш харажатлари дон қабул қилиш шахобчалари томонидан қопланиши кўрсатилган. Бунинг учун автотранспорт хизмати кўрсатадиган хусусий фирмалар томонидан кўчадаги хусусий катта юк машиналарини жалб қилган холда, ёқилғисини таъминлаб, дон ташиш учун бизга юборилади. Буғдой кўпчиликнинг ризқи бўлганлиги учун у пишган мавсумда барча юк машиналари дон ташиш учун жалб қилинади. Бизга маълум бўлишича юк машиналарига ўртадаги фирмалар томонидан хизмат хаққи учун пул берилмас экан. Юк машина хайдовчилари хизмати учун биздан буғдой сўрашади. Бизда эса кўпинча ишчилардан ортмайди. Бермасак хафа бўлишади, оғринишади. Қандай йўл тутсак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шартномада кимдан олиш керак дейилган бўлса ўша жойдан олинади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:10 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar