Кўчада юрганда қийналиш

Ассалому алайкум! Устозлар, мени қалбимни сиқаятган нарса шуки кўчада юрган пайтларим олдимдан авратларини очиб кўз-кўз қилиб юрган аёлларни кўриб қийналиб кетаман. Баъзида шундай тўхтатиб эй Аллоҳдан уялмисанми деворгим келади. Ўзи етмагандай қолганлар хам унга хавас билан қараб гунохкор бўляпти. Шу ҳолатда мен қандай ҳукмдаман? Шундай пайт ҳақни айтолмаётганим учун ўзимни мунофиқдай хис қилиб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ғийбат икки қисмга бўлинади. Бири раҳми келгандек бўлиб ғийбат қилиш. Иккинчиси нафратланиб ғийбат қилиш. Барчамиз кўз юмиб, ўрни келганда уқтириб, намозлардан кейин ҳақларига дуо қилиб турсак ислоҳ бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:11 | Савол-жавоблар | 167 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar