Азон эшитгандаги холат
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намозга азон айтилаётганда кўпчиликни ўтириб олишини кўраман. Азон намозга чорлов хисобланади, азон айтилиб тугагунча ўтириш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Азон исломнинг шиорларидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ислом шиорларини улуғлашга буюрган. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади: ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ 32. Ана шундай. Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир.
Биз ушбу оят маъносида «нишоналар» деб таржима қилган ибора Қуръони Каримда «шаоир» деб айтилган. Бу «шаъийра» сўзининг жами – кўплик шакли бўлиб, «нишон», «белги», «аломат» деган маъноларни билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, «шаоируллоҳ» – «Аллоҳнинг нишонлари» дейилганда эса Аллоҳнинг дини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати бўлган ибодатлар кўзда тутилади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:13 | Савол-жавоблар | 155 | Ислам