Йиринглаган ҳолатдаги таҳорат

Ассалому алайкум! Устозлар, йиқилиб тушиб тиззам ва тирсагим йиринглаб кетди. Йиринг тўхтамай оқмоқда, даволаниш учун сув тегмаслиги керак экан. Шу ҳолатда таҳорат қандай олинади? Агар ғусл вожиб бўлса, у ҳолда қандай йўл тутилади? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша ерга бирор дорини қўйиб, лекопластир ёпиштириб қолган жойларини ювасиз, ўша жойнинг устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:16 | Савол-жавоблар | 159 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar