Атеист инсондан билим олса жоизми?

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, Университетда Социология фанидан бизга дарс берадиган устоз Худога ишонмас экан(атеист). Мен Алҳамдуллилаҳ мусулмонман, у устознинг билими менга халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ғайрдиндан илм олиш жоиз. Аммо унинг сўзларида ширк бўладиган бўлса, билиб олиш керак. Тўғри деб қўйилса ширкка йўл қўйилган бўлиб қолади. Баъзи бир инглиз тилидан дарс берадиганлар инжилнинг таржимасидан дарс беришмоқда экан. Унинг ичида Аллоҳ Қуръони каримда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида ширк деб айтган гаплар бор.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:13 | Савол-жавоблар | 162 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar