Ота-онанинг мақоми ўзгармайди
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишимга онасидан аразлаб юриши гуноҳ эканлигини, онаси ёмон хулқ эгаси бўлса ҳам яхши гапириб, муносабатни йўлга қўйиб олишини айтсам-да, у онасидан аразлаб юрибди. "Сиз онам билан бўлиб ўтган ишни билмайсиз" деб, онасига аразлаб, гапирмай юришда давом этяпти. Ҳурматли устозлар, шу ҳолат бўйича жавоб берсангиз. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-она муҳокама қилинмайди. Улар ҳеч қачон ўзларининг мақомларидан тушмайдилар. عَنِ الْحَسَنِ أَنَّ ابْنَ عُمَرَ رَأَى رَجُلاً يَطُوفُ بِالْبَيْتِ، حَامِلاً أُمَّهُ، وَهُوَ يَقُولُ لَهَا: أَتَرَيْنِي جَزَيْتُكِ يَا أُمَّه؟ فَقَالَ ابْنُ عُمَرَ: أَيْ لَكَعُ، لاَ وَاللهِ وَلاَ طَلْقَةً وَاحِدَةً Ҳасандан ривоят қилинади:
«Ибн Умар бир одамнинг онасини кўтариб олиб Байтуллоҳни тавоф қилдириб юрганини кўрди. У:
«Она! Нима дейсиз? Сизнинг ҳаққингизни адо қилдимми?» – деди.
Бас, Ибн Умар:
«Ҳой, эси паст! Йўқ! Аллоҳга қасамки, бир тўлғоқнинг ҳаққини ҳам», – деди.
Шарҳ: Аввалги ривоятга ўхшаш бир ривоят. Фақат, бу ривоятда фарзанд саволни онага бермоқда ва жавобни Ибн Умар розияллоҳу анҳу бермоқдалар.
Бундан фарзанд ҳар қанча уринса ҳам ота-онанинг ҳаққини тўлиқ адо эта олмаслиги маълум бўлади. (“Яхшилик ва силаи раҳм” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:20 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш