Қалбни юмшатувчи дуолар

Ассалому алайкум! Менинг қалбим қотиб қолганиданми, негадир унча-мунчага кўзимга ёш келмайди. Ўзим шу ҳолатимдан қўрқаман. Илтимос, менга қалбни юмшатувчи дуолардан айтсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! ما رويناه في كتاب ابن السني، عن أم سلمة رضي الله عنها قالت: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا انصرف من صلاة المغرب يدخل فيصلي ركعتين، ثم يقول فيما يدعو: "يا مقلب القلوب ثبت قلوبنا على دينك  Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозидан фориғ бўлсалар, уйларига кириб, икки ракъат намоз ўқир, сўнгра: يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّتْ قُلُوبَنَا عَلَى دِينِكَ «Йа муқоллибал қулуби, саббит қулубана ъала дийник», деб дуо қилардилар.
(Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимизни динингда собит қил.)
Ибн Сунний ривоятлари. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:20 | Савол-жавоблар | 169 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar