Дўстим бошқа динга ўтиб кетди

Ассалому алайкум! Мени бир танишим бошқа динга эътиқод қилишини билиб қолдик ва шу захоти уни бу йўлдан қайтаришга урундим. У мен билан бахслаша бошлади охирги гапи шу бўлдики “Ҳали ҳамманг кўрасан Исус келади бизани саралаб олади. Қиёматда ҳаммасини билиб оласан, қараб тур” деди. Ундаги ишончни кўриб жимиб қолдим. Нима дейишни билмай қолдим. Ахир у ҳам биз Ислом динига қандоқ ишонаётган бўлсак у ҳам ўз динига Исусга қаттиқ ишоняпти-ку, уни фикрича хозир у бошқа динга эътиқод қилса масалан Ислом динига ўтса у дўзахи бўламан деб ўйлаяпти. Уни қиёматдаги аҳволи қандай бўлади? Шу ҳақда маълумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Баййина сурасини тафсирини ўқиб беринг. Аҳмад Дийдатнинг видеоларини ҳам қўйиб беринг. Сиз имкон борича уни ҳидоятга, исломга қайтаришга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:21 | Савол-жавоблар | 137 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar