Шерикчилик савдоси
Ассалому алайкум! Аллоҳ динимиз йўлида олиб бораётган фаолиятингизга барака ва улкан ажрларни берсин! Шахзод ака билан Азим ака шерикчиликда иш бошлашди. Ишни юрғизувчи асосий шерик Шахзод ака. Мени исмим Зарифжон. Улар мени дўконига сотувчи қилиб ишга олди. Дўконимизда махсулот кўп. Лекин гоҳида баъзи маҳсулотлар тугаб, мижоз сўраб келганда топиб беролмайман. Мижозни куруқ кеткизмаслик учун, ўзимизда 30 сўмдан сотиладиган маҳсулотни бошқа дўкондан 25 сўмга олиб, келган мижозга 30 сўмдан сотаман ва фойданинг кўпроқ қисмини дўкон кассасига қолган қисмини ўзимга олиб қоламан. Бу ишимдан Шахзод ака ва Азим ака фойда кўришмоқда. Бу ишим ҳақида Азим акага айтганимда рози бўлди. (Чунки, у киши билан бошқа тижоратда шерикман. Шунга рози бўлган). Лекин иш юрғизувчи асосий шерик ҳисобланган Шахзод аканинг хабари йўқ. Билиб қолса бу ишимга рози бўлмайди. Савол: Мени мана шу қилаётган ишим шариатга зид эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз келганларга “Бизда йўқ қўшни дўконда бор” дейишни ўрганинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:21 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз келганларга “Бизда йўқ қўшни дўконда бор” дейишни ўрганинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:21 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат