Бу ширк эмасми

Ассалому алайкум! Агар иш ёки ўқишида муаммо бўлишидан қўрқиб намозни қазо қилмаса, аммо кеч ўқиса, мисол учун пешин намозни масжидда 13:00 да ўқилсаю у кечиктириб 14:00 да ўқиса, бунда қўрқувдаги ширк бўлмайдими? Дунё муамоларидан қўрқувни Аллоҳ таолодан бўлган қурқув билан рақобатлашиши бўлмайдими? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ширк эмас. 14:00да ўқилса вақтида ўқилган бўлади. Аллоҳ таоло “Намл” сурасида марҳамат қилади:  وَأَلْقِ عَصَاكَ فَلَمَّا رَآهَا تَهْتَزُّ كَأَنَّهَا جَانٌّ وَلَّى مُدْبِرًا وَلَمْ يُعَقِّبْ يَا مُوسَى لَا تَخَفْ إِنِّي لَا يَخَافُ لَدَيَّ الْمُرْسَلُونَ۝ 10. Ва асоингни ташла!» Унинг илон каби қимирлаётганини кўр¬гач, орқасига қарамай қочди. «Эй Мусо! Қўрқма! Зеро, Менинг ҳузуримда расуллар қўрқмаслар!»
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга нидо қилаётган Зот Ўзи эканини баён қилиб бўлганидан кейин:
«Ва асоингни ташла!» – деб амр этди. Мусо алайҳиссалом қўлларидаги асони ерга ташладилар. Асо илонга айланиб, ҳаракатлана бошлади.
«Унинг илон каби қимирлаётганини кўр¬гач, орқасига қарамай қочди».
Мусо алайҳиссалом зулматли кечада, совуқ саҳрода, хилват жойда тўсатдан бўлган бу воқеадан қаттиқ қўрқиб кетдилар ва ўзларини илондан олиб қочдилар. Шунда Аллоҳ таоло у кишига:
«Эй Мусо! Қўрқма! Зеро, Менинг ҳузуримда расуллар қўрқмаслар!» – деди.
Шу билан Мусо алайҳиссаломнинг ҳам ўша пайғамбарлардан бири эканликлари очиқ эълон қилинди.
«Пайғамбарлар пайғамбарлик амрини Роббларидан қабул қилиш чоғида, яъни У Зотнинг ҳузурида турганларида, ҳеч қўрқмаслар. Сен ҳам пайғамбар бўлдинг, Менинг ҳузуримда пайғамбарлик амрини қабул қилмоқдасан, зинҳор қўрқма». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:23 | Савол-жавоблар | 200 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar