Қайнона ҳақидаги ҳадис борми?
Ассалому алайкум! Қуйидаги ривоят бирор асосга эгами? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида бир аёл келиб эридан шикоят қилди: - Ё Расулуллоҳ, эрим ҳар куни онамни тилга олиб сўкингани сўкинган. Нима қилай? - деб йиғлаб юборди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Онангиз тирикми? - деб сўрадилар. Аёл: Йўқ, - деб жавоб берди. - Қайнонангизчи? - деб сўрадилар. - Йўқ, - деб жавоб беради аёл. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: - Ҳозир бориб онангиз ва қайнонангиз қабридан озгина тупроқ оласиз-да, халтача тикиб, уйнинг икки тарафига осиб қўясиз. Эрингиз сўкинган пайтда уларга қаранг. Қайси халтачадаги тупроқ титрайди? - дебдилар. Аёл Расулуллоҳ айтганларидек қилибди. Шунда қарасаки, эрининг ҳар сўкинганида қайнонасининг, яъни эрининг онасининг қабридан олинган тупроқ халтача титраб кетар экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу тўқима ривоят. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:24 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳадислар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу тўқима ривоят. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:24 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳадислар