Тариқатга кирмоқчиман

Ассалому алайкум! Тариқатга кириш учун устоз тутиш шартми? Иншааллоҳ яқин йиллардан тариқатга кирмоқчиман. Мен Нақшбандий тариқатини танладим. Тариқатга кирганимни ҳеч кимга деярли билдирмоқчи эмасман. Шу боисдан мен тариқатчи устоз тутмасдан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳни китобларини маҳкам тутиб, "Нақшбандия вазифалар, зикрлар" номли китоби бўйича тариқат амалларини қилиб борсам мен тариқатчи бўла оламанми? Ҳозирдан ҳазратнинг китобларини доим ўқиб бормоқдаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вазифаларни ўша китобдан қилиб тураверинг. Етук устозлардан руҳий тарбия борасида ижоза олган кишиларни топсак, хабар берамиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:28 | Савол-жавоблар | 170 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar