Мазҳабни ўзгартириш мумкинми?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қизларим Америкада исломий мактабга боришади. Қизим мактабда пешин намозидан олдин ва кейин 4 ракаатдан суннат ўқийман деди. Мен эса "йўқ, бу фақат жума куни, жума намозидан олдин ва кейин 4 ракаатдан ўқийсан, қолган кунлари 4 ва 2 ракаатдан суннат" дедим. Тўғри айтдимми ёки 4 ракаатлик суннатлар бошқа мазҳабда ҳам борми? 2). Шу исломий мактаб ҳанафий мазҳаби эмас, Аҳли Сунна вал жамоа фақат бошқа мазҳаб. Асрни биринчи вақти кирганда ўқишади. Бўйинга масҳ тортиш йўқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам мумкин. Азиз устозлар, қизларим бошқа мазҳабда бўлишса зарари йўқми? Агар қизларимга ҳанафий мазҳабини айтиб, ўргатсам дўстлари ва атрофидагилари билан ихтилофга бориб, улардан ажралиб қолишини истамайман. Бу ерда масжидларда ва исломий марказларда ҳаммаси бир хил юқорида айтганларимдек. Ақийдасини ҳар доим текшириб тураман, фақат мазҳаби бошқа.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бошқа мазҳабда бор. 2). Умрининг охиригача ўша мазҳабни танлашса ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:28 | Савол-жавоблар | 156 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar