Намозда фикрни жамлаш

Ассалому алайкум! Абу Ҳомид Ғаззолийнинг Мукошафат-ул қулуб китобида Ғафлат бўлимида шундай ёзилади: бир одамнинг қопи йўқолади, кимга берганини ҳеч эслаёлмайди. Бир кун намоз ўқиётганда қопи кимдалиги эсига тушиб қолади. Намозни битирганда қулига қараб бақиради: - Ҳой, фалон кишиникига бор, қопимизни сўра! Қул: - Қоп ундалигини қачон эсладингиз? Хожа: — Намозда! Қул: — У ҳолда сиз ибодат қилмай, қоп қидирибсиз!.. Қулнинг бу гўзал танбеҳи ва тўғри эътиқоди туфайли хожаси уни озод этади. Савол: намозда фикрни жамлашни оддий ва содда ёлини ўргатинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Телевизор кўрмаслик. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:31 | Савол-жавоблар | 150 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar