Туғруқхонада пул бериш

Ассалому алайкум! Туғруқхонада очиқчасига фарзандим туғилганда пул сўрашган, берганимга қониқмай яна санитаркага, хамширага, анастезиолог ва унинг ҳамшираси хуллас хоказоларни айтиб яна кўпроқ сўрашга, аёлим яна ётишини ўйлаб озгина хадиксираб берганман. 1 - савол: Берганим учун шифокорлар билан бир хил гуноҳкор бўламанми, бир томондан хадиксирашим нотўғри ҳаммаси Аллоҳни қўлида, иккинчи томондан зулм бўлмаслигининг сабабини қилишим керак. Маълум бир сабабларга кўра ҳозирда иккинч хомилани олишга тўғри келди, олиб бўлгандан кейин яна аёлимдан мен пул олиб келишимни сўрашибди, шифокор ва 3-4 та санитаркага. 2 - савол: Хадиксирасам (чунки хали аёлим яна шу ерга келиши керак бўлиши мумкин) ва пул берсам гуноҳкор бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Туғруқхона ходимлари ўз зиммаларидаги вазифалар учун халқдан пул талаб қилишлари жоиз эмас. Келишувга биноан улар хизмат ҳақини шифохонадан олишлари керак. Агар пул бермасалар келган беморларни муолажа қилишдан бош тортсалар гуноҳкор бўладилар, аммо зулм кўраётган бемор ўз ҳаққи бўлган тиббий муолажани олиш учун пул беришга мажбур бўлса унда айб йўқ. Валлоҳу аълам!

9 Декабр 2023, 10:30 | Савол-жавоблар | 0 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar