Қазо намозлар ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, суннати равотибларга нийят қилинаётганда масалан пешинни фарзидан аввалги 4 ракат суннат намозини ўқишни ният қилганда охирги қолдирган пешин намози ёки аср намози қазосини ҳам деб нийят қилса бўлади деган малумотни эшитиб қолдим шу тўғрими? Суннати равотиблар ҳам нафл хисобланади ва нафл намозларига қўшиб ракатлари бир хил тўғри келадиган қазо намозини ҳам ният қилиб ўқиб олса бўлади деб ёзилган шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мутлоқ нафл билан равотиб суннатлар ўртасида катта фарқ бор. Асл ҳукм жоиз эмас дейилган. Юртимиз кишилари кексайиб қолиб яқинда намозга кирганларини эътиборга олиб баъзи бир устозлар истисно тарзда фарзнинг қазоларини муқаддам қўйиб шундай дейишган. Чунки улар ҳиммат ўта даражада пастлигидан шундай маслаҳат беришга мажбур бўлишган. Агар суннатни шариатимизда қадри баланд бўлмаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бамдодга ухлаб қолган ҳадисларида суннатининг қазосини ўқиб ўтирмаган бўлардилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:36 | Савол-жавоблар | 170 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar