UFC спорти ҳақида

Ассалому алайкум! Мени телеграмда UFC каналим бор. Биламизки UFC спорти харом спорт ҳисобланади мени телеграмдаги каналимга ҳар куни UFC видео расм ташаб тураман. Одам сони ҳам кўп каналимга. 1-2 та одам реклама қиберасми пулга деб чиқади, ўша рекламадан келган пул харом деб биламан, шу тўғрими? Кейин каналимга ҳар куни UFC ҳақида видео расмлар ташасам кўпроқ гуноҳ ишга қўл ураётгандек бўламан. Шуни ҳукми қанақа бўлади? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёматга яқин мункар(шариатда қайтарилган ишлар) маъруф(шариатда буюрилган ишлар) деб тушуниб қолинади” деган маънода ҳадис айтганлар. Буни жуда кўп ишларда кўриб турибмиз. Авратини беркитиш фарз, уни беркитганларни эса маданиятсиз дейилмоқда. Бир вақтлар чўрилар фосиқларни ишратхонасида қиладиган ишларни эса санъат дейилмоқда. Ҳалолдан топишга ҳаракат қилиб ҳаромдан юз ўгиришни лапашанг, бўшашган ва иш билмасга чиқариб, юлғувчи-каззоблар ишбилармон, уддабурон ва ноёб қобилят даражасига кўтарилмоқда. Киноларни кўргансиз, бойларни уйини ёки банкларни ўмариш маҳорат деб кўрсатилмоқда. Аллоҳнинг душманлари бўлган фолбинларни мулла, қори ака ёки дами ўткир домла дейилмоқда. Сиз сўраган нарса ҳам шулар қаторида. Шариатимиз ҳар бир эркак бақувват, кучли бўлишга чақиради, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра Аллоҳга суюклироқдир деганлар. Аммо пул учун қиморвозларнинг хўрозига ўхшаши шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:40 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar