Намоздаги саф бузилиши

Ассалому алайкум! Бугун жума намозида фарз намозига саф тортилаётганда чап тараф ёнимдаги киши олдинги сафга ўтиб кетди. Мен саф ўртасидаман ва саф иккига узилиб қолди. Бошқа тўлдирадиган одам йўқ ва узим хам тўлдира олмас эдим. Шу холатда намозим бузилмаганми ва хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бузилмаган. Бундай вақтда имомдан узоқ тарафдагилар имом тарафига жилиб, сафни тўлдириб олишлари керак. Сафни тўлдириш учун ёнга юрилганда намоз бузилмайди. Аксинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Жипслашинглар” деган кўрсатмаларига амал қилинган бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:40 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar