Бидъатни тушунтирсам қулоқ солишмаяпти
Ассалому алайкум! Қилаётган яхши амалларингизга Аллоҳ ажр берсин. Саволим қуйидагича : Шайх хазратларини бидат, исломда йўқ деб айтган амалларини хаммасини ўз хаётимдан чиқариб ташлаганман. Яқинларим ўша амаллардан айримларини бидат эмас, мумкин деб айтган кичик имомларнинг марузалари билан далил қилиб менга кўрсатиб мумкин дейишмоқда. Менга кўпроқ Шайх хазратларини сўзлари мухимроқ, илмлари анча юқори инсон бўлганлар деб айтсам қулоқ солишмаяпти. Умуман бир масалада кимнинг айтган гапи мухимроқ эканини тушинтириб қўйсангизлар. Жавобни телеграм тармоғига қўйишингизни илтимос қиламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсоннинг нажоти соф ақийдага боғлиқ. Кўрмайсизми ғайридинларни Аллоҳ таоло Қуръон каримда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳадисларида жаҳаннам аҳлидан деб айтганлар. Ҳолбуки уларнинг жуда кўплари мусулмонлар қиладиган ибодатдан ортиғини қиладилар, ўзлари ибодат қиладиган нарсаларига ҳам муҳаббатлари минг чандон зиёда бўлади. Чунки улар Аллоҳ ва расули, охират ҳақида тўғри эътиқодда эмаслар. Тўғри эътиқодда бўлиши учун илми саҳиҳ бўлиши керак. Тўғри илмни эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, у зотдан кейин саҳобалар, тобеъин, табаъ-тобеъинлардан ва уларга силсиласи уланиб давом этиб келаётган устозлардан ўрганиш шарт. Аллоҳ таоло Қуръон каримда бу силсила қиёматгача давом этишини баён қилган. Бошқа тоифалар эса бир чиқиб гуриллаб аланга олади, сўнади. Яна бошқаси чиқади ва яна сўнади. Силсилали илм эса давом этаверади. Сиз ҳам илм олишда ўшандек устозлардан олинг ва ўшандек устозларнинг китобларини олиб ўқинг. Бидъат ҳам эътиқоддаги хатоликларга киради. Чунки бидъат динда йўқ нарса диндан дейишдир. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:43 | Савол-жавоблар | 131 | Турли саволлар