Ярим соъ буғдой оғирлиги қанча?
Ассалому алайкум! Ота-онанинг қазо намозлари учун "Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой (1087,5 гр) ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади" дейилган. Телеграмдаги 4038-5973-саволларнинг жавобида. Бошқа манбаларда "Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммдир", яъни "ярим соъ тақрибан 2кг" дейилган. Сиздан илтимос, шуларга изоҳ берсангиз. Ярим соъ буғдой оғирлиги (ҳажми) қанча?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Баъзи бир китобларда “1087,5 гр” ёзилиб қолган экан. Бу уламоларнинг таҳқиқотига бироз хилоф. 2 килограммни олган афзал. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 06:38 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар