Телеграммдаги пул тикилмайдиган танловлар қиморми?
Ассалому алайкум! Яқинда Телеграммдаги совринли ўйинлар ҳақида бир саволга жавоб берилди. Унда Телеграмм каналларида футбол ўйинлари учун эълон қилинган танловда олинган совға ҳаром бўлади, дея жавоб берилган. Шу саволни аниқлаштириб қайта сўрашга рухсат бергайсизлар. Агар танловда иштирок этиш иштирокчилар учун мутлоқ бепул бўлса, яъни унга ҳеч ким пул тикмаса, шунчаки танлов якунида энг кўп очко олган иштирокчи ғолиб бўлса, бу ҳам қиморга кирадими? Совғаларни эса танлов ташкилотчилари ўз ҳисобларидан олиб беришади, лекин иштирокчилардан ҳеч қандай пул йиғилмайди, бошқача айтганда, бу танловдан ташкилотчилар моддий манфаат кўзламаган, ғолибга ўз ёнларидан совға олиб беришади. Мана шундай танлов қимор ҳисобланадими? Жавоб учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мукофот бир томондан тикилса қимор бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:48 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мукофот бир томондан тикилса қимор бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:48 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром