Қўлдаги ёғни ювиб ухлаш

Ассалому алайкум! Ҳадисни хозир ўқиб қолдим. Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қўлида мойи билан уни ювишдан олдин ухлаб қолиб, кечаси унга бир мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар. Шунда қўлга умуман ёғ суриб ухлаб бўлмайдими, яни мен кечаси ухлашдан олдин қулим совуқдан қуриб, ёрилишини олдини олишга (глицерин) ёғини суриб ухлайман. бундай ишим нотоғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У ерда овқатни егандан кейинги қўлда қолган ёғ ҳақида айтилган. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar