Пойабзалнинг поклаш ҳукми

Ассалому алайкум! Бизга бераётган билимларингиз учун Сизлардан Аллоҳнинг Ўзи рози бўлсин. Савол: 1. Сиқиб бўлмайдиган нарсаларни ювиб сув томмайдиган ҳолатга келтириш, шу ҳолатни уч марта такрорлаш керак, деб шу сайтда ўқиб қолдим. Пойабзални ювиш ҳукми қандай? Мисол учун крассофкаларни? Уч марта сув томмайдигон ҳолатга келтириб ювишимиз керакми ёки бир марта тозалаб ювиб қуритиб кияверсак бўладими? 2). Оёқ кийимнинг ичига нажосат томиб қуриган бўлса, ўша пойабзал билан масжидга бориб, уни ечиб намоз ўқисак бўладими? Бунда, табиийки нажосат томиб қуриган оёқ кийим ичида оёғимиз сал терлайди. Бу терлаш билан оёғимиз намоз учун нопок бўлиб қолмайдми? Нопок ҳолатда Аллоҳга юзланиб намоз ўқишдан қўрқаман. Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Уч марта ювиб сув томмайдиган ҳолатга келтирасиз. Ювмасангиз уни кийган ҳолатда намоз ўқиманг. 2). Бунчалиги зарар қилмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:49 | Савол-жавоблар | 142 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar