Бозорда аёллар ички кийимини сотадиган эркаклар

Ассалому алайкум! Устозлар, мен бозорда эркаклар кийимини оптом сотаман, лекин биздан кейинги қаторда аёллар ички кийимлари сотилади. Баъзи расталарда ёши катта эркаклар ҳам сотади. Табиийки мижоз аёл киши бўлади ва уларга ўлчамларигача қанақа туришигача ва рангларигача маслаҳат беришади. Бу мусулмон киши учун жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шуни ўзига муносиб кўрган бўлса, нима ҳам деймиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:50 | Савол-жавоблар | 180 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar