"3 талоқ еб қоласан ўчир" дейиш

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан телефонда жанжаллашаётган эдик, "3 талоқ еб қоласан ўчир" деб 3 маротаба қайтарди. Нима талоқ дедингизми уйдан хайдаганингизда ажрашаман деб бўлгансиз, яхши талоғимни хам беринг десам индамай қолдилар. Шу гаплари талоқ ўрнида ўтадими? Илтимос жавобингизни кутаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар айни "3 талоқ еб қоласан ўчир" деган гапни айтган бўлса бу билан талоқ тушмайди. Чунки эрингизни "еб қоласан" дегани талоқ қўйдим дегани эмас.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:52 | Савол-жавоблар | 143 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar