Уй олиш учун тўплаган пулдан закот

Ассалому алайкум! Устозлар, ёшим 25да уйланмаганман. Ҳозирда Россияда ишлайман. Ота-онам ажрашишгани сабабли онам учун яшагани уй йўқ, ҳозирда квартира олиш учун пул тўплаябман. Нисобга етганига бир йилча бўлиб қолди. Онамнинг таминотларини ҳам қиламан. Менга ҳам закот бериш фарз бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизга закот фарз бўлади. Ўша бир йил тўлиши билан закотни адо қилишингиз фарз бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:53 | Савол-жавоблар | 161 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar