Қимор ҳисобланмайдими?
Ассалому алайкум! Футбол бўйича ҳар ўқув семестерида университетимизда мусобақа ўтказилади. Ҳар бир қатнашаётган иштирокчидан маълум миқдорда пул йиғиб олинади. Бу пуллар эса охирида ғолиб бўлган жамоага мукофот тарзида берилади. Бундай қилиш мумкинми? Қимор ҳисобланмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу қимор ҳисобланади. Шариатимизда икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушган ўйинлар, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:55 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром