Лат ейиш

Ассалому алайкум! Ўтган ҳафтада ўртоғим билан бассейнга боргандим шунда бехосдан оёғим лат еди, кеча докторга боргандим тиззангни даволаш керак деб дори-дармон ёзиб берди. Кечадан бери ўёғимни эластик бинт билан боғлар юрибман. Ҳозирда укол оляпман. Менга вақтинчалик чўмилма деб огоҳлантирди (10-кунча). Мабода шу ҳолда тушда эҳитилом бўлиб қолса ғусл қилинадими сувда вақтинча чўмилмагин деганди. Жавобингиз учун раҳмат Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша жойга целофан скочлаб қолган жойларингизни ювишингиз фарз. Скоч ва целофанни олгач, ўша жойга масҳ тортиб қўйишингиз ҳам фарз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:55 | Савол-жавоблар | 167 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar