Эхромдаги жиноятлар

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Хаж аммалларига оид саволларим бор эди. 1). Хажни ният қилиб, эхром ўраб лаббайка айтгандан сўнг 20 дақиқа ўтиб ички кийимини ечмаганлигини билиб шу захоти ечворилса, жиноят содир этган бўладими ва каффорати қандай бўлади? 2). Эҳромдаги киши сочни олдиришдан олдин билмасдан совун ёки шанпунь ишлатса жиноят содир этган бўладими ва вожибига нима қилиш керак бўлади? 3). Бир гап эшитгандим эҳромдаги киши билмасдан ёки эсидан чиқиб жиноят содир қилса каффоратига хеч нарса вожиб бўлмайди деб рамазонда билмасдан еб қўйса рўза очилмайдику деган гапни далил келтирябди. Шу гаплар тўғрими? Жавоблариз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ таоло илмларингизни бунданда зиёда қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Бунчаликда жиноят бўлмайди. 2). Бир қўй ёки эчки сўйиш вожиб бўлади. Ҳатто таҳоратхоналарга қўйилган суюқ совун ҳам жоиз эмас. 3). Нотўғри. Шунинг учун ҳар бир иш бошида турган инсон ўша ишини фарз, вожиб ва суннатларини тўлиқ билиб олиши шарт. Ҳажга борувчи ҳажнинг фарзларини билиши шарт. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:57 | Савол-жавоблар | 218 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar