Гап пули

Ассалому алайкум! Узр, биз улфатлар билан 10 киши гап пули ўйнагандик. Фақат бу пуллар уйланаётган вақтимизда йиғиб берилади(тўёнанинг ўрнига сабаби тўёна чин дилдан берилиши керак деган ҳулосага келгандик, агар кимдир беролмай қолса уятли бўлмаслиги учун, гап пули эса мажбурият ҳисобида ўтади деб ўйлагандик). Қиймати 1000 та буҳанка нон пулига тенг. Сабаби нон ошса қолган барча нарсалар ҳам ошади деган мақсадда нон нархига тенглаштирганмиз. Ҳозир ноннинг нархи ошгани сабабли орамизда фитна ва жанжал келиб чиқмоқда. Эски нархда қабул қилиб олганлар шундай берамиз деса қолганлар ошган қийматда берилади демоқда. Яна бир қисмимиз иккала нархнинг ўртаси олиниб берилади демоқда. Қай йўлни тутган маъқул?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ким сўмда қанчадан берган бўлса шунчани олади. Буханкани нархиннг алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:57 | Савол-жавоблар | 140 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar