Қиблани тўғри аниқлаш

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Қилаётган хайрли ишларингизни бардавом қилсин. Мени саволим шундан иборатки, биз жанубий кореянинг Инчеон деган шахрида ўқиймиз. Келганимизга 2 хафта бўлди, лекин қиблани аниқлайдиган дастурлар хар хил кўрсатяпти. Шунинг учун қиблани аниқлашни ишончлироқ бирон йўли борми? Илтимос ибодатларимизни тўғри бўлишига ўз хиссангизни қўшинглар. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! islamicfinder.com сайтидан ёки иловасидан фойдаланинглар. Шундан кейин ҳам турлича бўлса қайси бирига кўнглинглар ғолиб бўлса ўша томонга қараб ўқийверинглар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:58 | Савол-жавоблар | 174 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar