Эрим жудаям қўполлар
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Алҳамдулиллаҳ 5вақт намоз бошладим, иложи борича динимиздаги барча амалларга амал қилишга ҳаракат қиламан. Қанийди қория бўлсам деб орзу қиламан. Аллоҳга шукур 2 фарзандим бор, менинг эримнинг оталари ёшликларида бошқасига уйланиб шу билан уларни ташлаб кетганлар ака-укалари йўқ. Шу сабабданми эрим ҳаддан ташқари қўполлар, айниқса қариндошлар ичада менга ёмон муносабатдалар. Ҳамма айтганлари қилиб уйда ўтираман, кўчага чиқмайсан авратингни беркит десалар ҳамма айтганлари қиламан, ёмон муносабатда бўлсалар устимдан кулсалар ҳам индамайман, чунки бировни дилига озор бериш гуноҳлигини билдим, лекин ўзим жудаям эзиламан, йиғлайман Аллоҳдан инсоф сўрайман. Нима қалай менга кўмак беринглар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шу ҳолатда давом этинг. Фақат яхшиликни сўраб дуо қилинг, эрингизни асло дуоибад қилманг. Қилаётган ишингизни ажри беқиёс бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:02 | Савол-жавоблар | 189 | Турли саволлар