Ишхонада намозга ижозат берилмаса

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Россияда холамнинг ўғлининг магазинида сотувчи бўлиб ишлаябман. Бошлиғимдан намозимни магазинда алохида хоначада ўқиб олиш учун ижозат сўраган эдим, рози бўлмадилар. Яқин икки ойдан бери кундузги намозларимни бошлиғим ижозат бермаганлари учун билидириб қўймаслик учун фақатгина фарзларини ўқиб олаябман. Бугун бошлиғим билиб қолиб яна ўз норозилигини билдирдилар. Айтингчи намозимни шундай яшириб ўқиб олсам тўғри бўладими? Бошлигимни норози қилганим учун гунохкор бўлиб қолмаябманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввало банда Аллоҳ таолонинг амрлари, қайтариқлари қаршисида амр ва қайтариқларни белгилаб олиши ўта оғир гуноҳ. Шундай қилинган тақдирда банда Аллоҳнинг амрларини устун қўйиши шарт. Бу каби ҳолатларда банданинг норозилиги ҳеч қандай эътиборга олинмайди. Ҳатто у ота-она бўлган тақдирда ҳам. Сиз нима қилиб бўлса ҳам намозингизни ўқинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:02 | Савол-жавоблар | 136 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar