Квартирага чиқиб кетиш

Ассалому алайкум! Менинг қўшнимнинг оиласи бузилай деб турибти. Қайнона келин чиқиша олмади. Келин қайнона томондан бўлган зулмларга чидолмай уйга кетган. Аввалига айб келинда деб ўйладик. Яқинда йигит билан ишлай бошладим. Бўлган гапларни эшитиб ҳайратта қолдим. Яқинда бўлган можарода қайнона "келин қайтса ўз қизимдай кўраман" деб ҳаммага айтганлар. Ўғлига "олиб келсанг уйга киритмайман" деб турган эканлар. Нега бошқаларга ўзларини шундай кўрсатаётганларини тушуниб бўлмайда. Ўзи анча йил олдин ота-онаси ўртасига совуқчилик тушган. Отаси фақат сизларни деб бирга яшаб келганман дер эканлар.Қилган ишларини эшитса соғлом одам бундай қилмаса керак деб ўйлайди. Бунга мисол, бошида сарпа мебел ёмонлашлари, ҳаммом қулфлаб қўйиш, ярим кечаси боласига смс ёзиш,унитаз шотка ташлаб юбориб қўлда ювсин дейиш,бўлмаган ишни бўлди дейиш ваҳоказолар... Энди болани боши қотиб турибти, келин оғир оёқ, туққанидан кегин олиб келмоқчи, агар яна ўша ҳолат такрорланса, квартира олиб чиқиб кетмоқчи. Яна Аллоҳ ҳаққи қасам ичган "агар ҳозир тўғри квартирага чиқиб яшасак сендан розимасман,мени ниятим шу уйда яшаб ота-онам розилигини олиб уй-жой қилиб чиқиб кетиш"деган. Маслаҳат берсангиз бу вазиятда нима қилса бўлади? Сизларни энг тўғри маслаҳат берасизлар деб ўйлаймиз!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда алоҳида яшагани афзал. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:11 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar