Ишлашим жоизми?
Ассалому алайкум! Мен телефон ва компьютер аксессуарларини чет элдан олиб келиб, улгуржи савдо билан шуғулланадиган фирмада ишлайман. Биз машхур брендлар (Аппле, Самсунг каби) номлари ёзилган, логотиплари тушурилган товарлар олиб келамиз. Мижозларга оригинали эмаслигини айтиб сотамиз. (Бозорда бу товарларнинг оригинали тахминан 150-200$ турса, копиялари 10-15$. Бу товарлар ишлаб чиқарилган давлатларда хам беркитиб сотилади. Савол: 1. Биз шу савдо билан шуғулланишимиз халолми? 2. Агар шу товарларнинг номлари ёки кўринишига озгина ўзгартириб олиб келсакчи? Масалан: АППЛЭни-АПЛЭ қилиб 3. Брендлар ўзлари учун чиқазган махсулот кўринишларида, ўзимиз лого ёзиб олиб келсак бўладими? 4. Рахбар копия олиб келмасликка кўнмаса, биз қандай йўл тутишимиз керак? 5. Умумий холатда шу фирмада ишлашим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизники бўлмаган бренд номларидан фойдаланишингиз уларнинг ҳақларига хиёнат ҳисобланади. Аммо бирор ҳарфида фарқ қилса ва мижозга бунинг фалон бренд эмаслиги, уларнинг ўртасида фарқ борлиги айтиб сотилса ва қонунчиликда шу иш таъқиқланмаган бўлса мумкин. Валлоҳу аълам!
4 Октабр 2023, 13:42 | Савол-жавоблар | 0 | Долзарб саволлар