Ислом тарихи китобидан

Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратларининг "Ислом тарихи" китобларида биринчи китоб 440-бетда айтилган маълумот бўйича саволим бор. 《Қарилик нафақасини жорий қилиш Исломда бугунги кунда "қарилик нафақаси" деб номланган нафақанинг жорий бўлишига ҳам айнан ғайримусулмон фуқаролар сабаб бўлишган. Бу борада Ислом шариатининг г‘айримусулмон фуқароларга бўлган роиясидан мусулмон фуқаролар ҳам фойдаланиб қолганлар десак, муболаға қилмаган бўламиз.》 Ушбу келтирилган маълумотда "мусулмон" ва "ғайримусулмон" сўзларининг ўрни алишиб қолмаганми? Чунки бундай кейинги матнлардан бу ишни мусулмонлар жорий қилгани тушунилади. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. Аллоҳ яхшилик ила мукофотласин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У ерда тўғри келтирилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:13 | Савол-жавоблар | 147 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar