Видеода кўрган воқеъа
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ман яқинда битта видео кўрдим ва ҳайрон қолдим. Шу ҳақида сизлардан сўраб билмоқчи эдим. У видеода араблар нечидир йиллик бир қабрни очишди ва у инсонни кафанини ечиб кўришди у ҳудди тирик инсондек эди. Уни юзларидан ўпиб пешонасидан ўпишди. Уни кўзини очиб кўришди оғзини очиб кўришди. Охиригача кўра олмадим у ҳудди кулиб тургандек эди. Тўғриси қўрқдим. Мени ҳайрон қолдирган нарса бу иш тўғрими? Бу уша инсонга нисбатан ҳурматсизликка кирмайдими? Саволим учун узр ва раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳурматсизликка кирмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ таоло ерга пайғамбарларнинг жасадини ейишни ҳаром қилган” деганлар. Худди шунингдек шаҳидларни ҳам жасадлари чиқимайди. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا حَضَرَ أُحُدٌ دَعَانِي أَبِي مِنَ اللَّيْلِ فَقَالَ: مَا أُرَانِي إِلَّا مَقْتُولًا فِي أَوَّلِ مَنْ يُقْتَلُ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَإِنِّي لَا أَتْرُكُ بَعْدِي أَعَزَّ عَلَيَّ مِنْكَ، غَيْرَ نَفْسِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَإِنَّ عَلَيَّ دَيْنًا فَاقْضِ، وَاسْتَوْصِ بِأَخَوَاتِكَ خَيْرًا. فَأَصْبَحْنَا فَكَانَ أَوَّلَ قَتِيلٍ، وَدُفِنَ مَعَهُ آخَرُ فِي قَبْرٍ، ثُمَّ لَمْ تَطِبْ نَفْسِي أَنْ أَتْرُكَهُ مَعَ الْآخَرِ فَاسْتَخْرَجْتُهُ بَعْدَ سِتَّةِ أَشْهُرٍ، فَإِذَا هُوَ كَيَوْمِ وَضَعْتُهُ هُنَيَّةً غَيْرَ أُذُنِهِ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уҳуд(куни)да тунда отам мени чақириб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қатл этиладиган саҳобаларининг биринчиларидан бўламан, деб ўйлаяпман. Мен учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа сендан азиз киши қолмаяпти. Зиммамда қарз бор, уни адо эт, сингилларингга яхшилик қил», деди.
Тонг оттирдик. У биринчи қатл қилинганлардан бўлди. У билан қабрга бошқа киши ҳам дафн қилинди. Олти ойдан сўнг уни биров билан қолдиришга кўнглим бўлмай, чиқариб олдим. Қарасам, қулоғини айтмаганда, қўйган кунимдагидек экан».
Изоҳ: Ҳанафий мазҳабига кўра маййитни қабрдан чиқариб олиш макруҳ. Фақат зарурат сабабли чиқариш мумкин. Шунинг учун уламолар «Қабр чўкиб, тушиб кетса ҳам, маййит ундан чиқариб олинмайди», дейишади («Файзул Борий»). (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Тафсири Руҳул маъонийнинг соҳиби Аллома Олусий жасади чиримайдиганларнинг сафида пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, илмига амал қиладиган олимлар, фақат савоб умидида маош олмасдан азон айтган муаззинларни ҳам санаб ўтганлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:13 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар