Бухгалтерия ва кредит

Ассалому алайкум! Мен Фирма бухгалтери бўлиб ишлиман. Баъзида шундай вазият бўладики бизнинг фирмамиздан товар сотиб олмоқчи бўлган ҳаридорлар банкдан оладиган кредити орқали бизга пул ташашади. Яъни харидор бизнинг фирма билан шартнома тузади ва банкга тақдим қилади, банк эса кредит суммасини бизнинг фирма ҳисобига ташлаб беради. Мен шу шартномани берсам бўладими? У инсоннинг кредитига шерик бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Савдо нархини кредит олиб тўлаш ниятидаги харидорлар билан шартнома тузманг. Акс ҳолда улар қўл урадиган рибонинг гуноҳига шерик бўласиз. Валлоҳу аълам!

3 Сентабр 2022, 18:52 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar