Дори афсун

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Биз тарафда "афсун" деб номланган дори дармонлар сотаётган маркетинг иш фаолиятини бошлади. Мен фарзандимга дори олиш учун бориб дориларини кўрдим ва сотувчи аёлдан булар халол махсулотми деб сўрадим. Шунда у аёл менга ха булар хаммаси халол, хурмодан таёрланган деб менга халол деган сертификатни кўрсатди ва буларга шайхимиз рухсат берган, мен уларнинг хузурларида бўлганман деди. Сизларда шу дорилар хақида маълумотингиз бўлса бизга юборишингизни илтимос қиламиз. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аслида одамлар ўлиб кетган одамга бирор гапнинг нисбатини беришлари жуда ҳам осон иш. Уларга “Ҳазрат бундай демаганлар” десак “Биз сўраганимизда сиз йўқ эдингиз” дейишади. Шунинг учун сиз маҳсулотнинг таркибини яхшилаб суриштиринг. Улардан дори сотиб олишга келсак. тўғридан-тўғри дори сотиб олишингиз мумкин(агар таркибиди сиз айтгандек ҳаром нарсалар бўлмаса). Тармоғига уланиб фаолият юргазиш ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:16 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar