Намоз пайтида чақириб қолишса

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, мен пешин намозини тўрт ракат суннатини ўқиб бўлиб, айтайлик 4 ракат фарзининг 2-ракати пайтида уйдагиларим мени бирор иш билан чақириб қолишса, мен уларга жавоб бериб намозимни тарк этсам(жавоб бермай давом эта олмаслигимни сабаби уйдагиларимдан яширинча намоз ўқийман), пешин намозимни бошидан ўқишим керакми ёки фақат фарзини қайтадан ўқиб давом эттирсам бўладими? Ёки 4-ракат фарзини тугатиб, 2 ракат суннатини бошлаш пайтимда чақиришса намозимни тарк этсам нима қилишим керак. Жавобингиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фарзини ўзини қайтадан ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:19 | Савол-жавоблар | 134 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar