Дўстимнинг уйқусида нарса босиши

Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим бор. У 5 вақт намоз ўқийди, Қуръон ўқийди. Тахоратли холда ва ухлашдан олдинги дуоларни ўқиб ухлайди. Лекин вақти-вақти билан мени бир нарса босади дейди. Босган вақтида биқинимга бигиз санчилгани каби қаттиқ оғриқ туради дейди ва гапира олмай қоламан. Калима келтирсам хам қўйиб юбормайди дейди. Бироз вақтдан кейин эса қўйиб юборади дейди. Ҳурматли устозлар саволим бу нима сабабдан рўй беради? Бунга чора сифатида нима қилиш мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аслида бу ҳам яхшилик. Чунки баъзилар зикрдан ва ибодатдан ғафлатда қолганида Аллоҳ таоло унга шундай ҳолатларни рўбарў қилиб қўяди. Шу билан умрини зикр ва ибодатда ўтказиб, охиратда нажот топади. Тунги ва тонги дуоларни ўқиб ётсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:18 | Савол-жавоблар | 181 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar