Отанинг қимор ўйнаши

Ассалому алайкум! Фарзанд отанинг қимордан бўлган қарзини тўлашга мажбурми? Фарзанд тўламайман деса, отанинг жаҳли чиқиб, фарзанд билан борди-келди қилмай, ҳаттоки саломига алик ҳам олмаяпти. Фарзанд қандай йўл тутиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мажбур эмас. Ҳамма ишингизни қиламан, лекин бу ишга рози бўлмайман – дейиш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:21 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar