Савдода икки хил нархда сотиш

Ассалому алайкум! Ўзим савдогарман, мисол учун 32000 сўм оптомга сотяптурган нарсамни донага оптом нархи деб 37000 сўм сотиш тўғрими? Шунга тушунча берсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз. Қанчалик инсофни ўзингизга одат қилсангиз шунча барака топасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:23 | Савол-жавоблар | 136 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar